Ўзбек легионери энг зўрлар қаторига қўшилди

Россиялик футбол экспертлари Премьер-лиганинг энг зўр дриблинг усталарини аниқланди.

Маълумотларга қараганда, “Ахмат” клуби ўйинчиси Бернард Бериша бир учрашув давомида ўртача 5,5 марта дриблинг ишлатади ва шундан 3 таси муваффақиятли чиқади. Шунингдек, энг кўп дриблинг намойиш этадиган футболчилар қаторидан Вандерсон (“Краснодар”), Никола Влашич (ЦСКА), Зелимхон Бакаев (“Спартак”) ва Даниил Лесовой (“Арсенал”) ҳам ўрин олган.

Россиялик мутахассислар энди бу футболчилар қаторига "Уфа"нинг ўзбек легионери Остон Ўрунов ҳам қўшилганини маълум қилди. Остон бир ўйинда ўртача 3,4 марта дриблинг ишлатади ва шундан 2,3 таси муваффақиятли чиқади.

Шу ўринда, Ўрунов чемпионатнинг янги ўйинчиси бўлгани учун унинг еттита учрашувдаги дриблинглари ҳисобга олинган. Қолган футболчилар Остонга қараганда бир неча маротаба кўп учрашув ўтказган.

b1b2ff7ab96ecee77d387ab793f243b3

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)