Ўзбек легионери жамоасига ёрдам беролмайди

  • 20 декабрь, 2024, 16:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Туркия Суперлигасининг 17-турида “Сивасспор” ўз майдонида “Самсунспор”” жамоасини қабул қилади.

“Самсунспор” жорий мавсумни юқори даражада ўтказмоқда ва 16-турдан кейин 29 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Кучли рақибга қарши учрашув олдидан “Сивасспор” уч етакчи ўйинчиси ёрдамидан фойдалана олмайди.  Аввалги турда “Бодрумспор” билан бўлган баҳсда қизил карточка олган сербиялик ҳимоячи Урош Радакович бу беллашувни ўтказиб юборади.

Бодрумдаги беллашувда огоҳлантириш олган Азизбек Турғунбоевнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис, ўзбек легионери ҳам муҳим беллашувда майдонга туша олмайди.

Польшалик ярим ҳимоячи Ян Беганьски жароҳат олиб сафдан чиққан ва ҳали майдонга қайтгани йўқ.

Учрашув 21 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Азизбек Турғунбоев “Сивасспор”нинг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланади ва жорий мавсумда 15 та учрашувда иштирок этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!