Ўзбек легионери майдонга қайтиб, ҳаммасини жой-жойига қўйиши керак!

Беларусь футболининг етакчиларидан ҳисобланган БАТЭ бугунги кунда аввалги қудратини йўқотиб бўлгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Борисовликлар олий лигада кетма-кет икки ғалабадан кейин Балурсь кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувида мағлубиятга учради.

Гродно шаҳрида “Нёман” клуби вакиллари билан беллашган БАТЭ футболчилари ўйинда 12-дақиқада ҳисобни очган бўлса-да, иккинчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

БАТЭ бош мураббийи Александр Михайлов кетма-кет учинчи учрашувда ҳам ўзбек легионери Шаҳбоз Умаровни ўйнатгани йўқ. Ёш мураббий ўта истеъдодли, шу билан бирга ўзига хос характерга эга бўлган жамоанинг энг етакчи ўйинчиси билан орадаги можарони унутмаган кўринади. У ўзидаги таркиб танлаш ваколатидан фойдаланиб, Шаҳбозга ўйнаш имкониятини бермаяпти.

Мухлису мутахассис БАТЭнинг халқаро миқёсдаги турнирларда ҳам иштирок этишини инобатга олиб, ўзбек футболчисига эҳтиёж борлигини таъкидламоқда. Хусусан, Беларусь футболини ёритиб келаётган журналистлардан бири Владислав Татур БАТЭнинг мағлубиятидан кейин қуйидагича пост қолдирди:

Гродно сафари БАТЭ учун мураккаб бўлди. Ҳамма учун ҳам. Михайловнинг биринчи мағлубиятини шу ерда кўрдик. Ўйлашимча, БАТЭнинг энг катта муаммоси захира ўриндиғининг қисқалигида. Бир таркиб билан бутун мавсумни ўтказиб бўлмайди.

Балки Умаровни қайтариш вақти келгандир?

Владислав Татур Шаҳбоз Умаровни ўйинга қўйиши борасида кўтарган саволга мухлислар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

e3e22b9b511ebad38cd3603cd6326

Эътиборингизга БАТЭ мухлисларининг изоҳларини ҳавола этамиз:

Егор:

Ҳақиқатан Умаров етишмаяпти.

Антон Шинелько:

Ҳозирги шароитда мавсумнинг бошидаёқ жамоа жисмонан чарчаб қолиши нотўғри.

Тимми Алекс:

Умаровни ўйнатиш вақти келиб бўлди. Бундан ташқари, ротацияга яна бир жуфт яхши ўйинчи керак. Березкинни олишмагани яхши бўлмади. Бу мағлубиятнинг ҳам камчиликларни аниқлашга фойдаси бор. Бор кураш ҳали олдинда.

Руслан:

Шаҳбозни ўйнатиш керак, ҳозирги вазиятда маҳоратли ўйинчиларни четлатиб бўмайди. Сотиб юборишдан ҳам фойда йўқ. Захира ўриндиғимиз жуда қисқа.

Logs Cloud Developer:

Бутун мавсум давомида оғирликни фақат Умаровга юклаб ҳам бўлмайди. Яхши ўйинчиларни олиш керак эди.

Артем Рабцевич:

Умаровни қайтариш кераклиги ҳақида айтгандим, қолганлар БАТЭни мавсум фаворитига чиқариб қўйди. Бунга таркиб калталик қилади.

Sigizmund:

Жамоа янги ўйинчиларга сарфлашда бахиллик қилди. Умаров эса... Умаровни майдонга қайтаргунича Михайловнинг шартномаси тугаб бўлади. Жамоа чемпионат бошида иккита заиф жамоани юти, ўзини чемпион ҳис қила бошлади. Бу ўйинда уларнинг ўрнини кўрсатиб қўйишди. Бунақада БАТЭга жуда қийин бўлади.

Андрей Макарский:

БАТЭнинг биринчи муваффақиятсизлигида Умаров масаласи кўтарилиши кутгандим. Шундай ҳиссиёт борки, ўзбек футболчиси келиб ҳаммасини жой-жойига қўйиши керак бўлади.

18.09.2021_bate_shaxter_41

БАТЭ Беларусь чемпионатидаги учинчи тур учрашувини 10 апрель куни ўтказади. Мусобақа пешқадами бўлиб турган жамоа шу куни "Днепр-Могилёв" жамоаси меҳмони бўлади. Яқинда Шаҳбоз Умаровнинг асосий жамоа билан машғулот ўтказаётгарини айтган бош мураббий Александр Михайлов балки энди ҳамюртимизга ишонч билдирар. Буёғини вақт кўрсатади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
07/04/2022 20:00
Бир хил маколани 2 та сарлавха билан чикариш галатимасми?