Ўзбек таэквондочилари жаҳон кубогида маҳорат кўрсатмоқда
Беларуснинг Минск шаҳрида давом этаётган таэквондо ITF бўйича жаҳон кубоги беллашувлари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги медаллар шодасини қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи кунида Камронбек Тоҳиров, Жасурбек Салимов, Руҳшона Саидова, Азизжон Шуҳратов ва Ойгул Бўлат барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилди.
Сабина Маҳманазарова эса туль машқларини бажаришда иккинчи натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Фикрлар