Ўзбекистон – Aргентина учрашувининг чипта нархлари маълум

Хабарингиз бор Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2-3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Aргентина вакиллари билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Баходир Aҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимизнинг амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳслари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Иккала учрашув ҳам соат 18.30 да старт олади.

Биласиз, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш мақсадида чипталар iticket.uz расмий кассалари ва онлайн платформасида сотувга қўйилган.

Чипта нархлари:

2-категория: 50 минг сўм

1-категория: 65 минг сўм

СИП: 100 минг сўм

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!