Ўзбекистон – Яман учрашувини ким бошқариши маълум

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида ўз майдонида Яман терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

Мазкур ўйинни суриялик ҳакам бошқариб боради. Ҳанна Ҳаттаб Ўзбекистон – Яман учрашуви бош ҳаками этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз,  ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва соат 17: 00да бошланади.  

ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН

10 октябрь | "Пахтакор" стадиони | Соат 17:00 

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания). 

Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)

Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)

Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!