Ўзбекистон - БАА: Матнли трансляция

Айни дамда "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқич 4-тур доирасидиги Ўзбекистон - БАА баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+8'

    Учрашув якунланди. Терма жамоамиз муҳим бўлган уч очкони қўлга киритмоқда

  • 94'

    Насруллаев қоидабузарлик учун сариқ карточка билан жазоланди

  • 93'

    Машарипов яна бир голли вазиятда ноаниқ зарба берди

  • 90'

    Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга саккиз дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 89'

    Терма жамоамизда ўзгариш. Файзуллаев ўрнига майдонга Эркинов тушди

  • 83'

    БАА таркибида икки ўзгариш
    Майдонни тарк этганлар:
    Мэлони ва Идресс
    МАйдонга тушганлар:
    Хунт ва Салих

  • 76'

    ГООООООЛ. 
    ШУКУРОВ ЖАМОАМИЗНИ ҲИСОБДА ОЛДИНГА ОЛИБ ЧИҚМОҚДА

  • 73'

    БИЗНИНГ ФОЙДАМИЗГА ПЕНАЛЬТИ БЕЛГИЛАНДИ

  • 68'

    Рақиблар таркибида ҳам ўзгариш
    Майдонни тарк этганлар:
    Зааби ва Канедо
    Майдонга тушганлар:
    Бруно ва Фаиз

  • 68'

    Ўзгариш

    Абдуллаев ўрнига Абдуҳолиқов майдонга тушди

  • 67'

    Абдуллаев очиқ дарвозага гол ура олмаяпти

  • 66'

    Рақиб футболчиси Ҳамадга қўпол ўйнаганлиги сабабли қизил карточка кўрсатилди

  • 62'

    Баҳс якунланишига 30 дақиқадан кам вақт қолмоқда. Ҳисоб эса 0:0

  • 59'

    Турғунбоев ўрнига майдонга Алижонов тушди

  • 57'

    Турғунбоевнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди

  • 55'

    Файзуллав голга айалантириши мумкин бўлган вазиятда рақиблар ҳимоячиси ажойиб ўйнади

  • 52'

    Рақибларимизнинг  зарбаси муваффақиятсиз бўлди

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 45'

    Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 43'

    Шомуродов қайчи услубида дарвоза тўрини ишғол қилиши мумкин эди. Бироқ, зарба ноаниқ

  • 40'

    Машариповнинг олисдан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб чиқиб кетди

  • 37'

    Сўнгги ўн дақиқаликда футболчиларимиз ўйинни ўз назоратига олди

  • 29'

    Кетма-кет голли зарбалар амалга оширилмоқда. Бироқ, голга айлантириш имконсиз бўлмоқда

  • 26'

    Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 23'

    Абдуқодир супер даражада ўйин кўрсатмоқда

  • 20'

    Машариповдан жуда хавфли, бироқ, ноаниқ зарба

  • 16'

    Дастлабки 15 дақиқада рақибларимиз 4 та хавфли вазият ташкил этди. Бизда эса бу кўрсаткич биттани кўрсатмоқда

  • 13'

    Футболчиларимиз кетма-кет вазиятларда рақибга имкон бермоқда. Бундай ҳолатда тезда ўзларини ўнглаб олишлари шарт

  • 11'

    Рақибларимиздан кетма-кет хавфли зарбалар. Дастлабкисини Ўрунов қайтарган бўлса, кейинги зарба ноаниқ амалга оширилди

  • 9'

    Файзуллаев рақиб жарима майдончаси ичига ажойиб узатмани амалга оширди. Бу узатмани голга айлантира оладиган ҳеч ким топилмади

  • 7'

    Файзуллаев ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ, зарба ноаниқ бўлди

  • 5'

    Жамоамиз дастлабки дақиқаларданоқ тўп назоратни ўз қўлига олди

  • 3'

     Биринчи хавфли вазият футболчиларимиз томонидан ташкил этилди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!