Ўзбекистон - Эрон: Матнли трансляция

Айни дамда "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқич 3-тур доирасидиги Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Жамоалар кучи тенг келди

  • 90+7'

    Ашурматов ҳам сариқ карточка билан жазоланди

  • 90+3'

    Ҳакам ВАР кузатувидан сўнг пенальтини бекор қилди

  • 90+1'

    Афсуски, дарвозамиз томон пенальти белгиланди

  • 90'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига 8 дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 77'

    Эронда кетма-кет икки ўзгариш.
    Майдонни тарк этганлар:
    Азмун ва Жахонбаҳш
    Майдонга тушганлар:
    Голизаде ва Моганлу

  • 71'

    Форсларда ҳам ўзгариш. Гаддос (14) ўрнига Норафкан (21) туширилди

  • 70'

    Терма жамоамиз таркибида ўзгариш. Файзуллаев (22) ўрнига Ўрунов (11) ўйинни давом эттиради

  • 68'

    Ҳамюртларимиз томонидан иккинчи бўлимда ҳозиргача 3 та голли вазият яратилди. Уларни голга айлантириш учун бироз аниқлик етишмаяпти

  • 66'

    Рақиб футболчиси Гуддус қўпол ўйини учун сариқ карточка билан жазоланди

  • 64'

    Футболчиларимиз иккинчи бўлимда тўп назоратини ўз қўлига олди. 54% - 46%

  • 63'

    Футболчиларимиз голга жуда яқинлашмоқда

  • 62'

    Машарипов ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ, унга бироз аниқлик етишмади

  • 61'

    Файзуллаевдан жуда хавфли, бироқ, ноаниқ зарба

  • 54'

    Рақибларимиз таркибида ўзгариш. 8-рақамда ҳаракат қилган Мохебби ўрнига майдонга Гайеди тушди

  • 55'

    Эрон футболчиси Ҳардани қизил карточка билан жазоланди. Рақибларимиз баҳсни ўн киши бўлиб давом эттиради

  • 52'

    Вакилларимиз иккинчи бўлимнияхши бошлади

  • 48'

    Зарбалар сони бўйича ортда бормоқдамиз: 3 - 6

  • 45'

    Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Сайфиев ўрнига Алижонов ўйинни давом эттиради

  • 45'

    Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди

  • 45+4'

    Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган вақт ўз ниҳоясига етди. Биринчи бўлим якунланди

  • 45+2'

    Биринчи бўлимда футболчиларимиз қўпол ўйин кўрсатишди.
    Фоллар: 10-2

    Сариқ карточкалар: 2-0

  • 45'

    Биринчи бўлимга тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 39'

    "Flashscore" маълумотларига кўра ҳозирда Алиқулов (7.2 балл) ва Ҳусанов (7.2 балл) юқори баҳоланмоқда

  • 36'

    Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида футболчиларимиз хавфли вазиятлар яратишни бошлади

  • 30'

    Ҳамробеков ҳам сариқ карточка билан жазоланди

  • 24'

    Ашурматовда барчаси жойида. У баҳсни давом эттира олади

  • 20'

    Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка ҳимоячимиз Сайфиевга кўрсатилди

  • 20'

    Голли вазиятлар бўйича ҳам форслар олдинда бўлиб турибди: 1 - 3

  • 19 '

    Файзуллаев ҳимояга ҳам қайтиб, шерикларига ёрдам бермоқда

  • 18'

    Тўп назорати ҳозирча рақибларимиз қўлида: 36% - 64%

  • 15'

    Рақибларимиз фойдасига жарима тўпи белгиланди

  • 13'

    Футболчиларимиз ўйиндаги дастлабки бурчак тўпини ишлаб олди. Бироқ, ҳамюртларимиз вазиятдан унумли фойдалана олмади

  • 11'

    Файзуллаевдан ажойиб узатма. Аммо, Шомуродов тўпга етиб бора олмади

  • 10'

    Рақиб жарима майдончиси ичида Машариповга қарши қўполлик ишлатилди. Бироқ, ҳакам бу вазият пенальти учун етарли эмас деб баҳолади

  • 9'

    Файзуллаев ажойиб дрибблинглари билан рақиб футболчиларининг орасидан осон ўтиб кетмоқда

  • 7'

    Дастлабки дақиқалардаги назорат рақибларимизда бўлиб турибди

  • 5'

    Ҳусанов ўз ишини ажойиб бажармоқда

  • 3'

    Ўйиндаги илк қоидабузарлик ҳамюртларимизга ёзилди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!