Ўзбекистон - Эрон: Матнли трансляция

  • 8 октябрь, 2020, 17:50
  • 2

Миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши ўйинини ушбу саҳифа орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Учрашувдаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Жарима зарбаси пайтида Голбан дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Эронликлар посбони энди ўйин охиригача ёрдам олса керак.

  • 90+'

    Ўйин асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Эронликлардан яна бир футболчи тиббий ёрдам олди.

  • 88'

    Сиамакка зарба бериш имконини ҳимоячиларимиз бермади. 

  • 84'

    Сиамакка шифокорлар ёрдами керак бўлди.

  • 81'

    Қодирқуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 77'

    Шомуродов ўрнига Сергеев майдонга тушди.

  • 77'

    Қобилов сариқ карточка олди.

  • 74'

    Ғоли ва Азмун захирага олинди. Саман ва Гаеди майдонга туширилди.

  • 71'

    Нуруллоҳи ва Тареми ўрнига Резаи ва Сиамак майдонга тушди.

  • 68'

    Таремининг зарбасини Суюнов қайтарди. Яхши имконият юзага келтиришди.

  • 65'

    Холомуҳаммедовнинг узатмаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

  • 64'

    Омид ва Карими майдонга тушди. Амири ва Хажи Сафи захирага олинди.

  • 63'

    Амирида офсайд. Тўп вакилларимизга ўтди.

  • 62'

    Суюновнинг тўпга чиқиб келиши бу гал фойда келтирди. Хавфли ҳужум бартараф этилди.

  • 59'

    Голбан бироз хавфли ўйнади. Хайриятки, вазият биз учун ижобий якунланди.

  • 58'

    Машарипов амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. Алибоевнинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

  • 57'

    Голбан, Шукуров ва Алибоев майдонга тушди. Тўраев, Исмоилов ва Ашурматов захирага олинди.

  • 53'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов ноқулай вазиятда турганига қарамай, аниқ зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди.

  • 52'

    Навбатдаги ҳужумимиз бесамар якунланди.

  • 51'

    ГОЛ! Жабрланувчининг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 51'

    Тареми жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти.

  • 48'

    Эронлик футболчи майдонда ўтирибди.

  • 46'

    Эркиновнинг жарима майдонига узатган тўпи кучсиз ва ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    Алижонов ва Яхшибоев ўрнига Холмуҳаммедов ва Эркинов майдонга тушди.

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтмоқда.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Исмоиловнинг ноаниқ узатмаси навбатдаги қарши ҳужумни ҳам узиб қўйди.

  • 43'

    ГОЛ! Азмун жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

  • 41'

    Форсларнинг илк бурчак зарбаси бесамар кетди.

  • 41'

    Тўраев энг сўнгги паллада Ахмунга имкон бермади.

  • 40'

    Бурчак узатмасига бош билан яхши зарба бера олмаган бўлсак-да, ҳужумнинг иккинчи темпи анча хавфли чиқди.

  • 39'

    Алижоновнинг узатмаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

  • 37'

    Алижоновнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Дарвозабон муштлари билан тўпни уриб юборди.

  • 34'

    Азмуннинг олис масофадане берган зарбасини Суюнов ушлаб олди. Марказда яна тўпни олдириб қўйишимиз ушбу вазият юзага келишига сабаб бўлди.

  • 32'

    Шомуродовга узатилган навбатдаги тўп ҳам ноаниқ чиқди.

  • 31'

    Элдор ажойиб тарзда қочиб бориб, зарба берди. Қойил, Элдор. Ноаниқ бўлса-да, ҳаракат учун мақтовларга арзийди.

  • 30'

    Эронликлар ҳужумини тўхтатишга эришдик.

  • 28'

    Шомуродов ташлаб берган тўпни Қодирқулов дарвозага йўллади. Ноаниқ. Аммо Санжарни олқишласак арзийди.

  • 26'

    Жамоалар майдон марказида ўйнай бошлади. Вакилларимизнинг тўп билан муомаладаги ишлари анча яхшиланиб қолди.

  • 24'

    Алижоновнинг ҳаводан узатган тўпига Машарипов ета олмади.

  • 22'

    Яна бир вазиятда тўпни қабул қилишдаги хатони деб имкониятни қўлдан бой бердик.

  • 21'

    Яхшибоев жарима майдони ичида йиқилди. Мухторов ҳаммаси жойида деб ҳисоблади.

  • 20'

    Шомуродов яхши имконият ҳосил қилиши мумкин эди. Аммо тўпни узоқлаштириб юборди. Дарвозабон уни узоқлаштирди.

  • 18'

    Эрон прессингда яхши ўйнамоқда. 

  • 16'

    Шомуродовнинг иккинчи қаватдаги устунлигидан рақибларимиз бохабар. Бизникилар эса ҳаводан тўп узатишдан тўхтамаяпти.

  • 15'

    Азмуннинг зарбаси Элдордан ҳам ўтганди. Шукрки, сукинлашди ва дарвозабон бир амаллаб уни ушлаб олди.

  • 15'

    Марказда кўп тўпни йўқотмоқдамиз. Абрамов марказдагиларни тезроқ алмаштирмаса бўлмайди, чоғи.

  • 14'

    Дарвозамизга йўлланган навбатдаги зарбага ҳам ҳимоячиларимиз имкон бермоқда, яхшики, ноаниқ.

  • 11'

    Маврказда тўпни олдириб қўйганимиз ортидан дарвозамиз хавф остида қолди. Хайриятки, форслар якуний нуқтада адашмоқда.

  • 10'

    Эронликларнинг қарши ҳужуми жуда хавфли чиқди. Азмун дарвозабон майдончаси ичида Суюновга тегинди. 

  • 8'

    Суюновнинг қўпол хатосидан сўнг, эронликларда яхши имконият ҳосил бўлди. Азмуннинг ўта қулай имкониятдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 6'

    Бурчак узатмасига Қобилов берган зарба ноаниқ чиқди.

  • 6'

    Яхшибоевнинг ўнг қанотдан кириб бориши ва узатмаси бурчак зарбаси ишлашимизга сабаб бўлди. 

  • 5'

    Суюнов ўз вақтида тўпга чиқиб рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 4'

    Дастлабки дақиқаларда рақибларимиз тўпга эгалик қилмоқда.

  • 2'

    Хажи Сафининг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 1'

    Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди. Ярим дақиқалик прессингдан сўнг, тўпга эга бўлдик.

  • 1'

    Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон.

  • 0'

    Энди терма жамоалар эсдалик учун суратга тушиб олишади.

  • 0'

    Азизлар, мадҳиямиз янграмоқда.

  • 0'

    Футболчиларимиз ва рақиб жамоа вакиллари майдонда саф тортишди. Навбат мадҳияларга. Дастлаб, эронликлар мадҳияси янграйди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Эронга қарши беллашувларда 10 маротаба майдонга тушган бўлсак, 1 та учрашувдагина ғалабага эришганмиз. 8 та ўйин форслар фойдасига ҳал бўлган. Яна бир беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаган.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Бугун миллий терма жамоамиз иштирокидаги учрашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
09/10/2020 12:22
Ееее сендерди да биреу футболист дейди
&
Ramzis ll
08/10/2020 18:50
Eshitdinglarmi arman Abram cho'tka luppini Malayziyaga yuvib tarab sotishga tayorlayotganmush