Ўзбекистон - Ироқ: Учрашувда ҳисоб очилди! (Матнли трансляция)

Ассалому алайкум, миллионлар ўйинининг муҳтарам мухлислари! Бугун катта футболчи байрами. Миллий терма жамоамиз Ироқдан ташриф буюрган рақибларига қарши майдонга тушади. Сиз азизлар учун янада қулайлик туғдириш мақсадида ушбу баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

90+7. Учрашув якунланди! Ушбу баҳс расмий ўйинлар олдидан ўзгартиришимиз шарт бўлган нарсалар етарлича эканлигини кўрсатиб берди.

90+6. Тўхтахўжаевнинг бош билан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

90+5. Шукуровнинг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. Отабекнинг бу уриниши жамоамизнинг бугунги ҳолатини изоҳлаб бергандек, гўё.

90+4. Ислом Тўхтахўжаев жарима майдони ичида тўпни тўхтата олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.

90+3. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Ироқ дарвозабони қайтарди. 

90+2. Дурган Исмоил 4 футболчимиз қуршовидан тўп билан чиқиб кетди. 

90+1. Ҳамробеков кетма-кет икки бор жарима майдонига тўп узатди. Ҳар икки вазиятда ҳимоячилар тўпни қайтарди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. Ҳозир, ёки ҳеч қачон!

89. Жамоамизнинг кескин тус олиши мумкин бўлган ҳужуми Ҳамдамовнинг ноаниқ узатмаси туфайли барбод бўлди.

88. Тўпни йўқотган Шомуродов ҳужумда қоида бузди. Футболчиларимиз рақиб жарима майдонида ожиз қолмоқда.

87. Иккинчи таймда майдонга тушган гол муаллифи Шерло Карим Латиф ўрнига Мустафо Муҳаммад ўйинни давом эттиради.

86. Элдор?! Шомуродовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Бу вазиятни эътиборни кучга эмас, аниқликка қаратиш ҳам мумкин эди-ку.

85. Шомуродовнинг уринишидан кейин тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

85. Ҳамдамов тўпга мослаша олмади. Унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

83. Азим Аҳмедовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

82. Отабек Шукуровнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Афсуски, такрорий зарба берадиган футболчимиз йўқ.

82. Ироқ сафида Абдулҳусаин Ҳамид майдонга тушди. У Ҳуман Тариқни алмаштирди.

81. Ўйин қоидасини бузган Ҳуман Тариқ огоҳлантирилди.

79. Узоқ масофадан йўлланган зарбани рақиб дарвозабони эгаллаб олди.

78. Шукуровнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Шундай давом этиш керак!

76. Машарипов!!! Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Жалолиддин ноаниқ зарба йўллади. Жуда қулай имконият қўлдан кетди.

75. Ойбек Бозоровга нисбатан қоида бузган Карим Латиф огоҳлантирилди.

74. Йўлдошев тактик фол ишлатди. Рақибнинг тезкор ҳужумининг олди олинди.

72. Фаррух Сайфиев ўз ўрнини Санжар Қодирқуловга бўшатиб берди.

71. Жарима майдони чизиғидан берилган кучли зарбани посбонимиз қайтарди. Яшавор, Абдувоҳид!

70. Ҳамдамовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Давом этиш лозим, йигитлар!

68 Иккинчи 45 дақиқаликда Абрамов шогирдлари умуман ўзига ўхшамаяпти.

67. Ҳуман Тариқ офсайддан зарба берди. Унинг зарбасини яна дарвозабонимиз қайтарди.

67. Сайфиевнинг қўпол хатосидан кейин ироқлик футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Ҳайрият, олдинроққа югуриб чиққан Неъматов уни зарарсизлантирди.

65. Ҳамробеков рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам вазият пенальти белгилашга етарли эмас деб топди.

64. Элдор бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Лекин у тўпга ета олмади.

64. Футболчиларимиз катта куч билан олдинга ўтмоқда. Аммо ҳужумни кескинлаштиришга келганда, яхшигина оқсаяпмиз.

62. Қарор қабул қилишга кечиккан Сайфиев жамоамиз ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

61. Остон Ўрунов ўз ўрнини Ойбек Бозоровга бўшатиб берди.

60. Машариповнинг бурчакдан етказиб берган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.

58. Ҳакам анча тушунарсиз қарор чиқарди. Ироқлик футболчи майдонда ётган бир пайтда, рақиб ҳужуми давом эттирилди. Тўп бизга ўтганда эса, ўйин тўхтатилди.

58. Яқин масофадан берилган зарбани Неъматов бартараф этди. Уйғониш керак, йигитлар!

56. ГОЛ! Узоқ масофадан берилган зарбани Неъматов қайтарди. Такрорий зарбани Абдувоҳид қайтара олмади. Гол муаллифи Шерло Латиф.

55. Меҳмонлар сафида ўзгариш: Қосим Мажид ўрнига Амжид Атван майдонга тушди.

54. Машарипов ҳужумда тўп йўқотди.

52. Ироқ МТЖ футболчиси майдонда ётибди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

50. Тўп назорати иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз томонда бўлиб турибди.

48. Шомуродовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

48. Ироқликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Бўлимлар оралиғида таркибимизда ўзгариш: Рашидов ўрнига Ҳамдамов майдонга тушди.

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

45+3. Танаффус!

45+2. Ироқда яна бир жуда хавфли вазият! Иброҳим Катани тўпни Неъматовнинг устидан ошириб, дарвозага йўллади. Ҳайрият, тўп дарвозага кирмади.

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Футболчилар бироз тортишиб кетди. Ҳакам уларни тинчлартирди.

43. Ҳисоб очилишига бир баҳя қолди! Дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиққан Башар Резан бироз мўлжалда адашди.

42. Шукуровнинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар ўтказмади.

41. Машариповга нисбатан қоида бузган Аҳмед Ҳалаф огоҳлантирилди. Яхши стандартга эгамиз.

40. Биринчи тайм футболчиларимизнинг усутнлиши остида давом этяпти.

39. Йўлдошевнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

38. Рақиб ижро этган стандарт вазиятда футболчиларимиз сунъий офсайд яратишда жуда зўр ҳаракат қилди. Ироқнинг бирваракайига 5 аъзоси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

36. Ҳозирча "оқ бўрилар"нинг ўнг қаноти нисбатан фаолроқ ўйин намойиш этмоқда. Рақибда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин.

34. Неъматов ўз жарима майдони ичида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Бироқ унинг ўзи хатосини тўғирлади хавфни бартараф этди.

32. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Рашидов зарба беришга кечикди. Рақиблар унга ҳалал беришни улгурди.

30. Машариповнинг стандартдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп жонли девордан ўтмади. 

29. Шомуродовга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. Яхши стандартга эгамиз.

28. Вакилларимиз майдон марказини мустаҳкам қўриқлаяпти.

27. Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар жарима майдонига ёриб киришда оқсамоқда.

25. Машарипов шеригини бирга-бир вазиятга чиқаришни ният қилганди. Аммо Элдор тўп учун курашда рақибига енгилди.

24. Ўруновнинг узатмасидан кейин тўп Сайфиевгача етиб бормади. Ҳимоячи яхши ҳаракат қилди.

22. Одил Ҳамробековнинг узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

21. Башарнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди. Бироқ тўп дарвоза тўрига ташқи томондан келиб тегди.

20. Рашидовнинг жарима майдони яқинидан берган зарбаси дарвозагача бормади. Ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишга муваффақ бўлди.

19. Шомуродов ва Машариповнинг ажойиб комбинацияси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

18. Ҳужумни кескинлаштириши кутилган Шомуродов рақибини алдаб ўтолмади.

17. Абрамов шогирдлари майдон бўйлаб узатмалар амалга ошириб, рақиб мудофаасидаги бўш ҳудудларни изламоқда.

15. Машарипов жарима майдонига яқин ҳудудда йиқилиб тушди. Ҳакам вазятга ортиқча эътибор қаратмади.

14. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Неъматов ушлаб олди. Рақиб вакили унга нисбатан қоида бузди.

13. Ироқ футболчилари устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Фаолликни қўлдан бермаслик зарур, йигитлар!

12. Неъматов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган ироқлик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

10. Вакилларимиз тўпни назорат қилмоқда. Рақиб майда қўполликлар билан қаршилик қилишга интиляпти.

8. Элдор Шомуродов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

7. Машариповнинг бурчакдан етказиб берган тўпини дарвозабон муштлари билан уриб юборди.

5. Одилжон Ҳамробеков майдон марказида қоида бузди.

4. Ироқ яхши ҳужум уюштирди. Жарима майдонига узатилган тўпга ҳар икки жамоадан ҳеч ким ета олмади.

3. Элдор Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Лайнсмен байроқчасини кўтарди.

2. Машариповга нисбатан рақиб футболчиси қоида бузди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди

2. Футболчиларимиз дастлабки дақиқалардан фаол ўйин намойиш этмоқда.

1. Учрашувга старт берилди. Олға, "оқ бўрилар"!

0. Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)