
Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонда?
Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг 7-турида миллий терма жамоамиз Қирғиз Республикаси билан тўқнаш келади. Ушбу беллашувдан аввал икки жамоанинг ўзаро учрашувлар статистикаси билан танишинг.
Икки жамоа тарихда умумий 6 бора тўқнаш келган. Уларнинг 3 таси Жаҳон чемпионати саралаши, 3 таси эса халқаро ўртоқлик учрашувларида юз берган.
Энг яхши томони шуки, ҳали терма жамоамиз Қирғиз Республикасига имкониятни бой бермай, фақат зафар қучиб келмоқда.
Тўплар нисбати:
Ўзбекистон - 20
Қирғиз Республикаси - 5
Жаҳон чемпионати саралаши:
Қирғиз Республикаси 2:3 Ўзбекистон (2024 йил, 10 октябрь)
Қирғиз Республикаси 0:3 Ўзбекистон (2011 йил, 28 июль)
Ўзбекистон 4:0 Қирғиз Республикаси (2011 йил, 23 июль)
Ўртоқлик беллашувлари:
Қирғиз Республикаси 1:4 Ўзбекистон (2023 йил, 25 декабрь)
Ўзбекистон 3:1 Қирғиз Республикаси (2022 йил, 25 март)
Ўзбекистон 3:1 Қирғиз Республикаси (2019 йил, 9 ноябрь)
Ҳозирда миллий терма жамоамиз гуруҳ босқичида 6 та учрашув ўтказиб, 13 очко тўплаган ҳолда, 2-ўринда келаётган бўлса, Қирғиз Республикаси 3 очко билан турнир жадвалининг 5-ўринини банд қилмоқда.
Жаҳон чемпионати саралашида терма жамоаларнинг қолган учрашувлари:
Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (20.03.25)
Эрон - Ўзбекистон (25.03.25)
ОАЭ - Ўзбекистон (5.06.25)
Ўзбекистон - Қатар (10.06.2025)
Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (20.03.25)
Қирғиз Республикаси - Қатар (25.03.25)
КХДР - Қирғиз Республикаси (6.06.25)
Қирғиз Республикаси - ОАЭ (10.06.2025)
Маълумот ўрнида, икки клуб ўртасидаги бўлажак беллашув 20 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Комментарии