Ўзбекистон - Уммон. Захира кучлари ўз мевасини берди
Ads

"Шаржа" стадионида кечган учрашувда термамиз 2:1  ҳисобида рақибдан устун келди. Эътиборлиси, беллашувда киритилган 3 голнинг иккиси захирадан майдонга тушган футболчи томонидан киритилди.

Даставвал 67-дақиқада Пим Вербек томонидан захирадан майдонга туширилган Муҳсин Ал Ҳассани орадан 5 дақиқа ўтиб, Игнатий Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозамизни ишғол этди.

83-дақиқада эса Эктор Купер Марат Бикмаев ўрнига Элдор Шомуродовни майдонга ташлади. Буни қарангки, Элдор орадан икки дақиқа ўтибоқ жамоамизнинг иккинчи голини киритишга эришди. Қизиғи, Шомуродовга тўпни яна бир захирадан майдонга тушган футболчи - Икром Алибоев узатган эди.