Ўзбекистон - халқаро турнир бош соврини учун ўйнайди!

2024 йили бўладиган Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасида қатнашадиган терма жамоа ташкил этилган эди.

Ушбу жамоа бош мураббий эътиб тайинланган Темур Кападзе 2000-2001 йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа шакллантирди.

Айни пайтда, Ўзбекистон U21 ёшлар термаси, деб юритилаётган ушбу жамоа Украинада ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этмоқда.

Машҳур мураббий Валерий Лобановский хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий халқаро турнирда Украина, Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ғолиблик учун куч синашмоқда.

Халқаро мусобақадаги биринчи учрашувда украиналиклар Озарбайжон ёшлар терма жамоасига кичик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Озарбайжонликлар Темур Кападзе шогирдларига қарши бўладиган ўйиндан олдин ғолибликка асосий даъвогар эди. Ўзаро баҳсда Жасур Жалолиддинов томонидан 75-дақиқада киритилган гол ҳамюртларимизнинг ғалабасини таъминлади.

Аъанавий мусобақанинг ҳал қилувчи учрашуви бугун бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбон футболчиларга қарши тўп тепади. Футболчиларимизни дуранг натижа ҳам бош соврин эгасига айлантиради.

Турнир давомида ўз маҳорати ва салоҳиятини кўрсата олган футболчиларга “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши яримҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” махсус совринлари топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!