Ўзбекистон 2-турда Хитойни мағлубиятга учратди

Яна бироздан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионати 2-турида Хитой билан беллашади.

Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 18:15да страт олади. Сиз ушбу баҳснинг видеотрансляциясини сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

U-23 Осиё чемпионати. Хитой - Ўзбекистон учрашувидан видеотрансляция

Қолаверса, беллашувдан матнли трансляция ҳам мавжуд.

* Ассалому алайкум қайдрли футбол мухлислари. SPORTS.uz сайти ижодкорлари ўз репортажларини Таиланднинг Сонгхла шаҳридан давом эттиради. Ушбу шаҳарда мусобақанинг "С" гуруҳидан ўрин олган беллашувлар ўтказилмоқда.

Бироз аввал Эрон - Жанубий Корея баҳсида кореяликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Энди эса гуруҳдаги иккинчи учрашув Хитой - Ўзбекистон ўйини старт олмоқда.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари: 

EOFMfyCVUAAMab6

* Жамоалар ўйиндан олдинги машғулотларини якунлашди ва учрашувни бошлашга тайёрлар.

* Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Дастлаб хитойликларнинг мадҳияси янгради. Энди эса Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.

1-дақиқа. Ўйин бошланди. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!

2-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев ўнг қанотдан ажойиб тарзда рейд ташкил этди ва рақибларини анча қўрқитиб қўйди. Бошланиши ёмон эмас.

5-дақиқа. Ҳожиакбар Алижоновга нисбатан қоида бузилди. Жаримадан тепилган тўпни рақиб посбони қийинчилик балн қайтарди. Қайтган тўпни Ҳусниддин Алиқулов тўрга киритди. Аммо қанот ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлигини қайд этди.

8-дақиқа. Хитойликлар бизнинг ҳужумимизга жавоб қайтаришди. Бироқ уларнинг уринишлари самарасиз якунланди. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди.

11-дақиқа. Айни пайтда хитойликлар тўпни ушлаб туришга эътибор қаратишмоқда. Вакилларимиз қарши ҳужумга тайёрланишмоқда.

15-дақиқа. Энди тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик ҳамюртларимиз томонида. Олимпиячиларимиз қанотлардан ҳужум ташкил этишга уринишмоқда. Бироқ...

19-дақиқа. Ўнг қанотдан оширилган тўпни дастлаб Санжар Қодирқулов боши билан йўллади, посбон қайтарди. Қайтган тўпни Жасурбек Яхшибоев дарвозага тепди. Бироқ яна хитойлик дарвозабон бизнинг ҳужумларимизни бартараф қилди.

21-дақиқа. Азизжон Ғаниев ўз услубида жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Аммо у тепган тўп устунга тегиб қайтди. Чинакамига хавфли вазият юзага келди.

23-дақиқа. Илҳомжон Алижонов рақибига нисбатан бироз қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

27-дақиқа. Терма жамоамиз босимни оширишмоқда. Ўз навбатида хитойликлар қарши ҳужумдан омадларини излашмоқда. Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

28-дақиқа. Бурчак зарбасидан комбинация ташкил этилди. Азизжон Ғаниев дарвозага чалғитувчи зарба берди. Посбон қийинчилик билан қайтарди.

30-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев чап қанотдан жарима майдонига кириб зарба берди. Анча ноаниқ.

34-дақиқа. Хитой ОТЖ бироз жонланди. Кам сонли бўлса-да ҳужумлар ташкил этмоқда.

39-дақиқа. Санжар Қодирқулов чап қанготдан оширган тўпни жарима майдонида ҳеч ким қабул қила олмади. Устига-устак қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат борлигини қайд этди. 

45-дақиқа. Пенальтиииииииииииии.

45+3-дақиқа. Исломжон Қобилов пенальтидан гол урди.

EOFhZYEUcAMp7WL

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

Иккинчи тайм бошланди.

46-дақиқа. Ушбу беллашувни Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Хак-Бум Ким журналистлар учун мўлжалланган худуддан кузатиб бормоқда. Шу ўринда савол туғилади - ОФК қаерга қарамоқда?

photo_2020-01-12_18-59-06

51-дақиқа. Вакилларимиз яхши ўйин намойиш этишмоқда. 

52-дақиқа. Майдон маркази тўлалигича терма жамоамиз назоратида. Аммо ҳозирча ҳисобни ошира олмаяпмиз. Лекин, 2-голни шу пайт уриб олишимиз керак.

57-дақиқа. Хитойликлар таркибида бир нечта ўзгаришлар амалга оширилди.

60-дақиқа. Терма жамоамиз кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширишди. Аммо ҳимоячилар ва дарвозабон хавфни бартараф этди.

62-дақиқа. Яхшибоев ўнг қанотдан оширган тўпни Бобир Абдихолиқов боши билан дарвозага йўллади. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.

64-дақиқа. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Пенальти белгиланди. Абдихолиқов боши билан йўллаган тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига тегди.

66-дақиқа. Исломжон Қобилов пеналтидан фойдалана олмади. Афсус(((

70-дақиқа. Олимпиячиларимиз ўйинни тўлалигича назорат қилишмоқда. Рақиб эса яна қарши ҳужумга таянмоқда.

72-дақиқа. Хавфли вазиятттттттттттттттттттттттттт. Жасурбек Яхшибоев қулай тарзда Бобирга тўпни етказиб берди. Аммо Абдихолиқов бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

73-дақиқа. Санжар Қодирқулов жарима майдонининг чап томонида 2 нафар рақибини алдаб, дарвозага зарба берди. Бироқ ноаниқ.

75-дақиқа. Ойбек Бозоров ўрнига Нурилло Тўхтасинов майдонга тушди.

76-дақиқа. Учрашувни стадиондан 6683 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

79-дақиқа. Нурилло Тўхтасинов дарвозабондан қайтган тўпни тўрга ажойиб тарзда йўллаб, ҳисобни оширди.

EOFs9aiUcAUuuql

84-дақиқа. Ўйин охирлаб бормоқда. Ҳисоб эса бизнинг фойдамизга. Энг асосийси ишончли ҳисобда ғалаба қозонмоқдамиз.

86-дақиқа. Бурчакдан оширилган тўп, йўл-йўлакай хитойлик футболчига келиб тушди. У тепган тўп эса ҳимоячимизга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

87-дақиқа. Бобир Абдихолиқов ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов майдонга тушди.

90-дақиқа. Нурилло Тўхтасинов жарима майдони яқинидан кучли зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.

90-дақиқа. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+2-дақиқа. Жасурбек Яхшибоев ўрнига Достон Ибрагимов майдонга тушди.

90+4-дақиқа. Азизжон Ғаниев рақиб посбони олдинга чиқиб кетгани учун узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.

90+4-дақиқа. Ўйин якунланди. Ғалаба муборак!!!!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Universal
13/01/2020 18:05
Ozbekistonga omad
Muhammad Rahmatillaev
12/01/2020 20:28
Янгиликлар учун катта рахмат Ўзбекистондаги энг зўр футбол сайти спортс.уз
&
Ramzis ll
12/01/2020 20:27
Bobur salkam 85-minut xakam bilan birga uyog'dan-buyoqqa befoyda yurib zerikmadiya.