Ўзбекистон 2031 йилги Осиё кубогига мезбонлик қиладими?

  • 25 декабрь, 18:32
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

БАА 2031 йилги Осиё Кубоги мезбонлигидан воз кечди. Шу сабабли ҳозирда турнирни ўз мамлакатларида ўтказиш учун Индонезия, Австралия ва Жанубий Корея кураш олиб бормоқда. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари — Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мусобақани биргаликда қабул қилиш бўйича ОФКга қўшма ариза топширган.

Tecno

Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев ушбу номзодларнинг имкониятларини баҳолади.

“Мусобақа мезбонлиги учун асосий даъвогар Марказий Осиё бўлмайди, деб ўйлайман. Фикримча, улар ҳозирча тайёр эмас. ОФКнинг айрим талаблари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан тўлиқ бажарилмайди. Шу сабабли асосий фаворит Жанубий Корея бўлса керак.

Бироқ уларга ҳам осон бўлмайди. Чунки мамлакатдаги стадионларнинг аксарияти 2002 йилги Жаҳон чемпионати учун қурилган. Шундан буён ОФК талаблари ўзгарган ва бугунги кунда Кореядаги кўплаб стадионлар ушбу талабларга жавоб бермайди. Уларни реконструкция қилиш учун катта маблағ талаб этилади.

Иккинчи вариант сифатида Қувайтни кўрсатиш мумкин. Аммо бу давлат стадионларининг ҳолати ҳам идеал эмас. Мезбонлик масаласида кўпинча сиёсий омил ҳам муҳим рол ўйнайди — кимга кўпроқ зарур бўлса, ўша давлат мезбонликни қўлга киритади.

Шахсан мендан сўрашса, мусобақани Кореяда ўтказган бўлардим. Чунки сўнгги йилларда турнирлар асосан Араб давлатлари ва Ғарбий Осиёда бўлиб ўтяпти. Осиёнинг шарқий минтақасига имконият бериш мақсадга мувофиқ бўларди. Индонезия ҳам мезбонликка даъвогарлик қилмоқда, бироқ ОФК учун Корея Индонезиядан устунроқ вариант. Асосий даъвогарлар Корея ва Қувайт”, — деди Никимбаев.

Маълумот учун, 2031 йилги Осиё Кубоги мезбони бўйича расмий қарор 2026 йилда бўлиб ўтадиган ОФК (AFC) Конгрессида эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!