Ўзбекистон 2031 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилиш учун топширган аризасини қайтариб олдими? Бунга ЎФА муносабат билдирди

CHERY AUTO

Бироз аввал SPORTS.uz сайтида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон 2031 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилиш учун топширган аризасини қайтариб олиши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди.

Tecno

Маълум бўлишича, ушбу давлатлар турнирни юқори даражада ўтказишга тайёр эмас, чунки инфратузилма ОФК ва ФИФА талабларига жавоб бермайди.

Мазкур маълумот қанчалик ишончли эканини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига мурожаат қилдик. ЎФА вакилларининг билдиришича, ушбу хабар ҳозирча ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

“Ижтимоий тармоқларда 2031 йилги Осиё кубоги мезбонлиги учун Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистоннинг қўшма аризаси рад этилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ҳозирги пайтда ариза расмий тартибда кўриб чиқилмоқда. Айни дамда Осиё футбол конфедерацияси томонидан аризанинг рад этилиши ёки қайтарилиши бўйича ҳеч қандай расмий қарор қабул қилингани йўқ.

Ўзбекистон сўнгги йилларда қитъа миқёсидаги бир қатор йирик мусобақаларни ҳамда футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказди. Шунингдек, 2027 йилда 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш йўлида ФИФА  ва ОФК талабларига мос инфратузилмани янада такомиллаштириш, янги стадионлар барпо этиш ҳамда халқаро мусобақаларни юқори саавияда ўтказишга қаратилган ишлар тизимли давом эттирилади”, —  дейилади ЎФАнинг бизга берган муносабатида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!