Ўзбекистон 2031 йилги Осиё кубогини ўтказиш учун топширган аризасини қайтариши мумкин

CHERY AUTO

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон 2031 йилги Осиё кубоги мезбонлиги учун топширган аризасини қайтариши мумкин

Tecno

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 2031 йилги Осиё кубоги мезбонлиги учун топширган қўшма аризаси катта эҳтимол билан рад этилиши мумкин. Бу ҳақда “Фергана” нашри хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, Марказий Осиёдан барча давлатлар турнирни юқори даражада ўтказишга тайёр эмас, чунки инфратузилма ОФК  ва ФИФА талабларига жавоб бермайди. Ариза мамлакатлар томонидан қайтарилиши ёки бошқа номзод ғолиб бўлиши мумкин.

Ҳозирда 2031 йилги Осиё кубоги учун Марказий Осиё давлатларидан ташқари Австралия, Ҳиндистон, Индонезия, Қувайт ва Жанубий Корея ҳам даъвогар.

Австралия 2015 йилда турнирни қабул қилган. Индонезия эса 2007 йилда Осиё кубогини ташкил этган тўрт мамлакатдан бири бўлган. Ҳиндистонда футбол ҳали ривожланмаган ва зарур инфратузилма етарли эмас. Жанубий Корея аввал Осиё кубогини ўтказган, аммо бу узоқ вақт олдин бўлган.

Шу сабабли ҳозирда энг эҳтимолли ғолиб сифатида 1980 йилда ҳам мусобақага мезбон бўлган Қувайт кўриб чиқилмоқда.

Охирги Осиё кубоги БАА ва Қатарда ўтказилган, келгуси турнир эса 2027 йилда Саудия Арабистонида бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!