Ўзбекистон автомотоспорт соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда

CHERY AUTO

2023 йил октябрь ойида Малайзиядаги Sepang автопойга мажмуасида тарихда илк бор ўтказилган Осиё автомотоспорт чемпионати — FIA Asia Pacific Motorsport Championship бўлиб ўтди. Мусобақаларда Осиё-Тинч океани минтақасига мансуб 23 давлатдан 171 нафар спортчи иштирок этиб, бешта йўналишда беллашдилар: Karting Cup, Karting Slalom Cup, Auto Gymkhana Cup, Rally Cup ва Esports Cup.

Ўзбекистон терма жамоаси, Ўзбекистон Миллий Автомобиль ва Мотоцикл Спорти Федерацияси (НАФКУ) томонидан шакллантирилиб, чемпионатнинг бешта йўналишидан тўрттасида иштирок этди. Karting Slalom Cup йўналишида Ясмина Эгамбердиева кумуш медални қўлга киритиб, ушбу йўналишда Осиё чемпионатида совринли ўрин эгаллаган илк ўзбекистонлик аёл спортчига айланди.

Жамоавий ҳисобда Ўзбекистон 18 давлат орасида 12-ўринни эгаллади.

Асиа Pacific Motorsport Championship 2023 Ўзбекистонда автомотоспорт ривожланишида муҳим босқич бўлди. Спортчиларимиз юқори тайёргарлик даражасини ва ғалабага бўлган интилишини намоён этдилар. Жорий йилда терма жамоамиз янгиланган таркиб билан яна халқаро майдонга чиқишга ҳозирлик кўрмоқда.

Янги мусобақаларга тайёргарлик қизғин суръатда давом этмоқда. Спортчилар миллий чемпионатлар доирасида юқори рақобатбардошликни намойиш этишмоқда — ҳар бир босқичда етакчилар подиумда алмашиб турибди.

Ўзбекистон автомотоспорт соҳасида ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Олдинда бизни янги стартлар, янги ғалабалар ва янги муваффақиятлар кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!