Ўзбекистон аёллар жамоаси Венгрияга иккинчи бор мағлуб бўлди

Ўзбекистон аёллар жамоаси Европада ўқув-машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун Мидори Ҳонда шогирдлари венгриялик футболчи қизларга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Беллашув мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Голларга Фанни Ваго, Эмоке Папаи, Сара Пузтай, Викториа Забо ҳамда Занет Каян муаллифлик қилди. Томонларнинг дастлабки қарама-қаршилигида ҳам венгрияликларнинг қўли баланд келганди.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!