Ўзбекистон аёллар терма жамоамизни бошқарган япониялик мутахассислар билан шартнома якунига етди

Ўзбекистон аёллар терма жамоамизни бошқариб келган япониялик Мидори Хонда ҳамда япониялик дарвозабонлар мураббийи Такая Тсутсуми ўз юртларига жўнаб кетдилар. ЎФА матбуот хизмати бу борада расмий хабар берди.

“Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Мидори Хонда ва дарвозабонлар мураббийи Такая Тсутсуми билан тузилган шартнома муддати ўз якунига етди.

Япониялик мутахассисларнинг юртимиздаги 2 йиллик фаолияти давомида аёллар терма жамоамиз CАFА мусобақаларида ғолибликни қўлга киритди, ФИФА рейтингида ўз ўрнини яхшилаб борди. Тарихда илк марта Олимпиада саралашининг сўнгги босқичига қадар етиб борди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси япониялик мутахассислар Мидори Хонда ва Такая Тсутсумига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад тилайди”, - дейилади расмий баёнотда.

Тез орада Ўзбекистон аёллар терма жамоамизга янги бош мураббий тайинланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!