Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун иккита назорат баҳсини ўтказди
Ads

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3-11 апрель кунлари ўтказиладиган Осиё чемпионати–2018 саралаш босқичида қатнашиш учун Олмалиқ шаҳрида ўқув машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Бугун терма жамоамиз ушбу йиғин доирасида иккита назорат ўйинида майдонга тушди. Дастлабки баҳсда, вакилаларимиз “Олмалиқ” БЎСМ U-17 га қарши ўйин ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи ўйинда “Олмалиқ” ПФКга қарши тўп суриб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Хусусан, терма жамоа бош мураббийи Шерали Бобоқулов бугунги ўйинларда қуйидаги таркибларни синаб кўрди.

Биринчи ўйин:

15 январь, 10.00.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси - "Олмалиқ" БЎСМ U-17 - 1:2 (0:1).

Гол - Мавлуда Мунавварова (78´ пен.)

Биринчи учрашувда майдонга тушган футболчилар - 1-4-1-4-1: Мафтуна Жонимқулова, Зумрад Назарова - Мафтуна Шоимова - Холида Дадабоева - Камола Рисқиева, Нозима Камолтоева, Людмила Карачик - Маҳфуза Туропова - Рушания Сафина - Умида Зоирова, Махлиё Сарикова.

15 января, 16.00.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси - "Олмалиқ" ПФК U-17- 1:3 (0:1).

Гол - Людмила Карачик (77´).

Иккинчи учрашувнинг бошланғич таркиби (1-4-1-4-1): Лайло Тилавова, Гулҳаё Маннабоева - Моҳигул Икромова - Юлдузхон Набиева - Дилрабо Асадова, Ўғилой Қўчқорова, Малика Бурхонова - Мавлуда Мунавварова - Дилдора Нозимова - Севара Нормуродова, Нилуфар Қудратова.

Қайд этиш жоиз, Олмалиқдаги ўқув машғулот йиғини давом этмоқда ва кейинги назорат баҳси 19 январь куни “Бунёдкор” U-15 жамоасига қарши ўтказилади.

Мақоланинг русча талқини...