O‘zbekiston ayollar terma jamoasi "Turkic Team Chess Championships 2026" musobaqasida bronza medalni qo‘lga kiritdi

  • 18.05.2026 11:00
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Shaxmat
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий йилнинг, 13–17 май кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида "Turkic Team Chess Championships 2026" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этди.

Мусобақада эркаклар ва аёллар ўртасида жами 70 нафар спортчи қатнашди. Ўзбекистон шарафини эркаклар ва аёллар терма жамоаларидан 10 нафар шахматчи ҳимоя қилди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8 очко жамғариб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлди.

Шунингдек, шахсий тахталардаги натижаларга кўра:
— Афруза Ҳамдамова 1-тахтада 1-ўринни;
— Умида Омонова 2-тахтада 2-ўринни;
— Гулдона Каримова 3-тахтада 3-ўринни;
— Мадинабону Халилова 4-тахтада 2-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса мусобақани умумий ҳисобда 4-ўринда якунлади.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!
&
Адхамжон Низомов
18/05/2026 12:07
Шахмат буйича.....деб ёзсанглар уласанларми?