Ўзбекистон чемпионати. Биринчи кун жиззахлик дзюдочилар учун омадли кечди

  • 25 ноябрь, 17:07
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Бухоро шаҳридаги муҳташам "Универсал" спорт саройи мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари ортда қолди. 

Tecno

Кеча эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Бешта вазндан 2 тасида жиззахлик дзюдочилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Яна ҳам аниқроғи, аёллар ўртасида Жиззах вилояти вакилалари Севинч Муродова ва Райҳона Маматова Ўзбекистон чемпиони бўлишди. 

Шунингдек, қашқадарёлик Муҳайё Ахматова, бухоролик Баҳром Ботуров ва Тошкент шаҳри дзюдочиси Бобур Ваджиев ҳам ўз вазнларида олтин медал қўлга киритди.

Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-48 кг вазн тоифаси:
1. Севинч Муродова (Жиззах)
2. Улбосин Ҳакимова (Сирдарё)
3. Фотимахон Турсунбоева (Наманган)
3. Дилрух Ҳасанова (Жиззах)

-52 кг вазн тоифаси:
1. Муҳайё Ахматова (Қашқадарё)
2. Сита Қадамбоева (Хоразм)
3. Нигина Умирзоқова (Самарқанд) 
3. Умида Жуманиязова (Қорақалпоғистон)

-57 кг вазн тоифаси:
1. Райҳона Маматова (Жиззах)
2. Мухлиса Ганжаева (Хоразм)
3. Моҳинур Аллаберганова (Хоразм)
3. Аселхан Аралбаева (Тошкент вилояти)

-60 кг вазн тоифаси:
1. Баҳром Ботуров (Бухоро)
2. Достон Рўзиев (Тошкент шаҳри)
3. Камолиддин Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
3. Муҳаммаджон Машарипов (Хоразм)

-66 кг вазн тоифаси:
1. Бобур Ваджиев (Тошкент вилояти)
2. Дилшод Ҳамроев (Бухоро)
3. Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)
3. Азизбек Ортиқов (Навоий)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!