Ўзбекистон чемпионатида охирги марта қачон интригали якун бўлганди?
Суперлиганинг сўнгги туригача икки кун вақт қолди. Интрига ўзининг авж нуқтасига чиқиб улгурган. Бирданига уч клубимизда чемпион бўлиш имконияти охиригача сақланиб қолди - "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф".
Охирги 10 йилликни оладиган бўлсак, бизда бундай интригали чемпионат бўлмаганди. "Бунёдкор", "Локомотив" ёки "Пахтакор" рақибларидан сезиларли равишда кўпроқ очко тўплаб чемпион бўлишига ўрганиб қолгандик. Аввал ҳам сўнгги тургача интрига сақланиб қолганми?
Энг яқин вақтни оладиган бўлсак, 2013 йил "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф" чемпионлик учун курашган. "Аждарлар"да мусобақа ғолиби бўлишга эмас, иккинчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти бор эди, лекин жамоа "Олмалиқ" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. "Бунёдкор" ва "Локо" эса ўз рақиларини мағлубиятга учратганди.
Статистик маълумотларни сайтимиз журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг телеграм канали орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар