Ўзбекистон чорак финалга чиқса, турнир фаворитларидан бирига қарши ўйнаши мумкин
Аргентинада бўлиб ўтаётган 20 ёшлилар ўртасидаги мундиалнинг 3-тур учрашувларига ҳам етиб келдик. "A" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди.
Ҳайдаров шогирдларининг рақиби "C" гуруҳида 2-ўринни олган жамоа бўлади. Ушбу гуруҳдаги иккита ўйин ҳам якунланди. Унда Колумбия Сенегал билан дурангга имзо чеккан бўлса, Исроил Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди ва 2-поғонага кўтарилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 1/8 финалидаги рақибига айланди.
Қайд этиш лозим, ушбу жуфтлик ғолиби чорак финалда Бразилия ёшларига қарши майдонга чиқиши мумкин. Ҳозирча Бразилиянинг рақиби аниқ бўлганича йўқ.
Фикрлар