Ўзбекистон дзюдо терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа жиддий тайинлов билан бошланмоқда!

Грузиялик мутахассис Лаша Гуджеджиани расман Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади. 

Терма жамоамиз Лаша Гуджеджиани қўл остида "Lausanne Grand Slam 2026" турнирида иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан дунёнинг 77 давлати орасида ТОП-6 таликдан жой олди.  

Маълумот учун, Лаша Гуджеджиани 2020 йилнинг 1 декабридан 2026 йилнинг июл ойигача Грузия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган эди. Унинг қўл остида Грузия терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасида 1 та олтин, 3 та кумуш, Париж-2024 Олимпия ўйинларида эса 1 та олтин, 2 та кумуш медал қўлга киритган. 2025 йилда эса Грузия жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида чемпион бўлиб, тарихий натижа қайд этди. Лашанинг ўзи спортчилик даврида икки бор жаҳон чемпионати совриндори бўлган.

Икки Олимпиадада тўпланган бой тажриба, жамоани шоҳсупага олиб чиқа олиш маҳорати Гуджеджиани фаолиятининг янги босқичида муҳим ўрин тутади. Олдинда турган асосий мақсад — ХХ Осиё ўйинлари! Айни пайтда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Лаша Гуджеджиани мураббийлигида ушбу мусобақага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!