Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Жаҳон кубогида медаллар жамланмаси бўйича кучли тўртликдан жой олди!
Таиланднинг Пхукет шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон кубоги ўз ниҳоясига етди. Париж Олимпиадаси йўлидаги ушбу нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 110 давлатидан 500 нафарга яқин энг сара полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб борди.
12 кун давом этган муросасиз баҳслар давомида эркаклар ўртасида 12 та, аёллар ўртасида эса 9 та жаҳон рекорди янгиланди.
Мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза, жами 4 та медаль қўлга киритган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси медаллар жамланмаси бўйича КХДР, Хитой ва Арманистондан сўнг 4-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Таиланддаги Жаҳон кубогида иштирок этган спортчилар Париж Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритиш учун муҳим рейтинг очколарини ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар