Ўзбекистон ФА ва Венгрия ФФ мутасаддилари ўзаро ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида бош котиб Aваз Максумов, техник директор Сергей Aрслонов, ЎФA бўлим раҳбарлари ва Венгрия футбол федерацияси техник директори Роберт Барци иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар икки мамлакатда футболни ривожлантириш, унинг оммавийлигини кучайтириш, болалар футболи ва оммавий футболни кенгайтириш, аёллар ва профессионал футболчиларни тайёрлаш, мураббийлар ва турли ёш тоифасидаги терма жамоалар савиясини ошириш масаласидаги саволларни муҳокама этди. Бу борада ҳар икки тараф вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Учрашув якунида икки давлат футбол ташкилотлари мутасаддилари ўзаро эсдалик совғалари алмашиб, келгусида меморандум ва ҳамкорлик битими имзолаш мақсадида яна бир учрашув ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

photo_2021-03-30_15-19-05

photo_2021-03-30_15-19-04

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!