Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 4 поғона пастлади!
Ads

ФИФА расмий сайти бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 80-ўринни эгаллаган. Ўтган ойда вакилларимиз 76-поғонада жойлашишганди.  

Рейтингни Германия термаси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларда Бразилия ва Португалия жамоалари боришмоқда.

Осиё жамоалари орасида Ўзбекистон 10-поғонани эгаллаб турибди.

Қуйида ФИФАнинг янги рейтингида Осиё жамоаларининг натижаси билан танишинг:

31-ўрин. Эрон

55-ўрин. Япония

59-ўрин. Жанубий Корея

60-ўрин. Хитой

63-ўрин. Саудия Арабистони

73-ўрин. БАА

77-ўрин. Сурия

77-ўрин. Ливия

79-ўрин. Ироқ

80-ўрин. Ўзбекистон

87-ўрин. Ливан