Ўзбекистон финалдаги рақиби Угандадан 10 баробар қиммат жамоа
Айни кунларда Наманганда "Navruz Cup" халқаро турнири ўтказилмоқда. Қириз Республикаси, Тожикистон ва Уганда терма жамоалари юртимизга ташриф буюрган. 4 жамоа иштирокидаги мусобақа 2 та ярим ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финалдан иборат.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси қўшни Қирғиз Республикасини 3:1 ҳисобида енгиб, финалга йўл олди. Уганда эса Тожикистон билан куч синашди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунлангач - 1:1, пенальтилар сериясида Африка қитъаси вакили 5:4 ҳисоби зафар қучди.
Шу тариқа, финалда Сречко Катанец шогирдлари Угандага қарши беллашувда майдонга тушади.
Ҳамюртларимизнинг ҳал қилувчи ўйиндаги рақибининг умумий трансфер нархи 3.93 миллион еврони ташкил қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг трансфер нархи 33 миллион евро. Вакилларимиз Угандадан деярли 10 баробар қиммат таркибга эга. Лекин transfermarkt порталида Уганда термасидаги кўплаб футболчиларининг трансфер нархи кўрсатилмаган. Шунинг учун умумий трансфер нархга таъсир қилган.
Фикрлар