Ўзбекистон футбол ва футзал терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказади (видео)

Ўзбекистон футбол ҳамда футзал терма жамоалари мини-футбол майдонида ўйин ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

"24 февраль куни пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўзбек спорти ва футболи ривожига улкан ҳисса қўшган давлат арбоби Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйинда футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Мираброр Усмонов бир неча йил Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияларини бошқарган. У кишининг бошқаруви даврида ўзбек спорти Рио-2016 Олимпия ўйинлари ва бошқа йирик мусобақаларда улкан ютуқларга эришган. Соат 18:00да старт оладиган мазкур ўйинга кириш бепул ва томошабинлар қизиқарли беллашувни аренадан туриб томоша қилишлари мумкин".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!