Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасининг 2 та ўртоқлик ўйини бекор қилинди

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

Режага кўра, вакилларимиз 15 ва 17 июль кунлари Туркманистонга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиши керак эди. Бироқ учрашувга бир неча кун қолганда рақибларимизнинг Тошкентга кела олмаслиги маълум бўлди, - дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Аммо Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси август ойида Финляндияда йиғин ўтказади. Машғулотлар давомида ҳамюртларимиз мезбон Финляндия терма жамоасига қарши 6-7 август кунлари иккита ўртоқлик учрашувида ўтказиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!