Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйини ўтказди. 

Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида кечган баҳсда ҳамюртларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиздан голларга Даврон Чориев (14, 31), Анасхон Раҳматов (21), Аббос Элмуродов (34) муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлардан Максат Алимов (18), Абдужалил Айдарбек (40) дарвозамизни ишғол қилди. 

Ўзбекистон МТЖ - Қирғиз Республикаси 4:2

Голлар: Даврон Чориев 14, 31, Анасхон Раҳматов 21, Аббос Элмуродов 34 - Максат Алимов 18, Абдужалил Айдарбек 40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!