Ўзбекистон футзал терма жамоаси Россия устидан супер камбек амалга оширди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Беллашув вакилларимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Антон Соколов ва Григорий Валеевнинг голлари эвазига рақибларимиз олдинда борган бўлса, вакилларимиз Музаффар Аҳаджонов, Шахрам Фаҳриддиновнинг голлари мувозанатни тиклади. Сўнгги дақиқаларда Акбар Усмонов ғалаба тўпини киритиб, ғалабани биз томонга оғдира олди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик беллашуви 21 декабрь куни бўлиб ўтади.



Фикрлар