Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё кубоги саралашида иштирок этадиган таркиби маълум

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Мазкур йиғин давомида вакилларимиз 3 та ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Эртага жамоамиз Осиё кубогининг саралаш ўйинларида иштирок этиш учун Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрига жўнаб кетади. Бугун Баҳодир Aҳмедов мазкур босқич учрашувларига жалб этилган футзалчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида Тожикистон, Aфғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради.

Учрашувлар 10-12 апрель кунлари ўтказилади. Вакилларимиз ушбу босқичдаги иштирокини 10 апрель куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Аббос Элмуродов

Равшан Элибоев 

Ихтиёр Ропиев 

Машраб Одилов 

Анасхон Раҳматов 

Илҳом Ҳамроев 

Ҳусниддин Нишонов 

Дилшод Раҳматов 

Даврон Чориев 

Ҳайрулла Солихов 

Элбек Тўлқинов 

Давлат Ибрагимов 

Акбар Усмонов 

Музаффар Аҳаджонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farrukh Ergashev
06/04/2022 16:59
Rustam Umarov qani??