Ўзбекистон футзал термаси "Олмалиқ" клубига мағлуб бўлди

 

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа 2 июлдан машғулотларга киришган эди.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний палласига етиб келган. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Олмалиқ" клублари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.

Ўйинда аввалига Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олган эди. Лекин, кейинчалик тажрибали футзалчилардан иборат олмалиқликлар тўртта гол уришди ва ғалабани илиб кетишди.

Назорат учрашуви
"Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ўзбекистон МТЖ - "Олмалиқ" 3:5
Голлар: Ф.Фахриддинов 2та, Т.Садиров - К.Свиридов 2та, Д.Раҳматов 2та, Т.Садиров (авт.)

Ўзбекистон МТЖ: Рустам Умаров, Шавкат Ибрагимов, Акмал Хазратқулов, Азиз Хушбоқов, Феруз Фахриддинов, Алишер Ибрагимов, Ойбек Полвонов, Даврон Чориев, Ахрор Умаржонов, Тимур Бердиев, Анасхон Раҳматов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Тимур Садиров, Акбар Усмонов, Ислом Битураев, Ихтиёр Ропиев, Хушнур Эркинов.

"Олмалиқ": Клим Тюгаев, Равшан Элибоев, Суннат Анваров, Жамолиддин Шарипов, Константин Свиридов, Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жавлон Аноров, Дилшод Ирсалиев, Шуҳрат Тожибоев, Илҳом Ражабов, Суннат Куралов, Сирожиддин Маҳмудов, Сарвар Шоаҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистонда ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган бўлса, "Олмалиқ" 20-30 июль кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёрланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!