Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда зафар қучди!

Футзал бўйича Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Афғонистон ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳамюртларимиздан Ҳусниддин Нишонов, Ихтиёр Ропиев (дубль), Даврон Чориев ҳамда Дилшод Раҳматов дарвозани ишғол этган бўлса, Али Амири ҳисобни биттага қисқартирган голга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 1-турда Непал устидан ҳам айнан шу ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!