Ўзбекистон Ироқни асосий вақтда мағлуб этиб, Осиё кубоги ғолибига айланди!

BEPUL PROPAN

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушди. Унда вакилларимиз кичик 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди ва турнир ғолибига айланди. 

Ягона гол термамиз сардори Умарали Раҳмоналиев номига қайд этилди. У 11 метрлик нуқтада хатога йўл қўймади.

Шу тариқа, вакилларимиз Осиё кубогида чемпионликни расмийлаштирди. Ироқ термаси кумуш медалларга эга чиққан бўлса, Япония ва Жанубий Корея термалари бронза медалларига сазовор бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!