Ўзбекистон Ироқни мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди

Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг иккинчи тур ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушди. Мазкур беллашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувдаги ягона гол Пўлатхўжа Холдорхонов номига қайд этилди. У 17-дақиқада рақиб посбонини ранжитишга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, 6 очко жамғарган вакилларимиз гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ижобий ҳал қилди. Навбатдаги турда вакилларимиз Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

  • Осиё Кубоги U20
  • 2-тур

Ироқ U20

0 : 1

04/03/2023 19:00

Ўзбекистон U20

  • Пўлатхўжа Холдорхонов 17'

  • 90+4'

    Тугади. Ўзбекистон Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Ғалаба муборак, азиз ҳамюртлар!!!

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Аббос Файзуллаев ўрнига Абубакр Ашуров майдонга тушди.

  • 84'

    Рақиб футболчимизга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва мухлислар уни яхшилаб  "дуо" қилишди:)

  • 79'

    Эххххх... Раҳмоналиев бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 76'

    Диёр Ортиқбоев ўз ўрнини Шерзод Эсановга бўшатиб берди.

  • 76'

    Кадим Рааднинг зарбаси дарвозамиз устунига тегиб қайтди. Ҳисоб 1:0 ҳамон бизнинг фойдамизга.

  • 75'

    Ҳаммаси жойида! У ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    Файзуллаев тиббий ёрдамга муҳтож!

  • 72'

    Ироқликлар бирин-кетин кескин ҳужумлар амалга оширмоқда.

  • 70'

    Аббос майдонда шунчаки "рақс" тушиб бермоқда.

  • 68'

    Муҳаммад Жамил дарвозабонимизни синаб кўришга қарор қилди. Аммо унинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 67'

    Энди Файзуллаев рақибга нисбатан фол ишлатди.

  • 64'

    Ироқлик футболчилар асабийлашмоқда. Улар бир-бирига нисбатан кескин эътирозлар билдирмоқда.

  • 62'

    Майдонда тўп учун кескин кураш кечмоқда.

  • 59'

    Аббоснинг айёрона узатмасидан сўнг Диёр Ортиқбоевнинг зарбаси ноаниқ кетди. Шунингдек, бу вазиятда офсайд борлиги ҳам қайд этилди.

  • 58'

    Файзуллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси хавфли бўлиши мумкин. Аббосдан гол кўрамизми яна?

  • 55'

    Йигитлар бир киши кам бўлишига қарамай чиройли ўйин намойиш этмоқда

  • 53'

    Рақиб тўп назоратига эгалик қиляпти.

  • 50'

    Зарба "жонли девор"га тегиб, майдонга қайтди. Хавф бартараф этилди.

  • 49'

    Вакилларимиз қулай нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди. Бир киши кам қолган вакилларимиз ҳозирча 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 44'

    Ана холос! Ҳакам Шаҳзод Раҳматуллаевга қизил карточка кўрсатди.

  • 42'

    Ироқ жамоаси футболчиси Ҳайдар Абдулкарим сариқ карточкага лойиқ кўрилди. У Ўрозовга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Майдонда тўп бош ҳакамга тегиб қолди.

  • 38'

    Зафармуродга қарши рақиб ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди ва ҳужумимизни тўхтатиб қолди.

  • 35'

    Ҳамюртларимиз сафида ўзгариш. Нодир Абдураззоқов ўрнига Шаҳзодбек Раҳматуллаев майдонга туширилди.

  • 34'

    Жаҳонгир Ўрозовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 33'

    Ироқликларнинг яна бир ҳужуми ҳимоячиларимиз томонидан қайтариб юборилди.

  • 31'

    Посбонимиз Отабек Боймуродов рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 28'

    Абдураззоқов тўпга улгура олмади. Вакилларимизнинг хавфли ҳужуми ноаниқ пас билан якунига етди.

  • 24'

    Йигитларнинг голдан кейин ўзига бўлган ишончи ортди.

  • 20'

    Зафармурод Абдираҳматов узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Аммо унинг уриниши биз учун самарали якунланмади.

  • 17'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисобни очдик. Холдорхонов рақиб жарима майдонида фаоллик кўрсатиб, гол муаллифига айланди. 

  • 15'

    Ироқликлар устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда.

  • 14'

    Ироқ термаси хавфли вазиятга эга бўлди. Аммо ҳимоячиларимиз тўп йўлига "тўсиқ қўйди".

  • 12'

    Холдорхонов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 9'

    Вакилларимиз тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 7'

    Жарима зарбаси самарасиз якунлангач, рақибларимиз тезкор қарши ҳужумга эътибор берди. Аммо ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

  • 6'

    Вакилларимиз жарима зарбасини ижро этади. Хавфли вазият

  • 3 '

    Ироқликлар учрашувда ҳисобни очди. Аммо рақиб футболчилари офсайд учун чалинган ҳуштакни эшитмай қолишди.

  • 1'

    Беллашувга старт берилди.

  • *'

    Учрашув старти учун барчаси тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!