Ўзбекистон жамоаси “Тур де Франс”да иштирок этди

Францияда велоспорт бўйича аёллар ўртасидаги “Тур де Франс” кўпкунлик велопойга якунига етди. Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақада илк бор юртимиз номидан “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси иштирок этди.

Мусобақада стартга чиққан юртдошларимиз орасида Янина Кускова мураккаб пойгалардан иборат 8 босқичдан тўлиқ ўта олди. Ҳамюртимиз турнирни якунлай олган 110 нафар иштирокчи орасида 47-бўлди. Бош соврин полшалик Катажина Невядомага насиб этган бўлса, нидерландиялик Деми Воллеринг ҳамда Паулина Ройякерс кучли учликни якунлаб беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!