Ўзбекистон крикет федерацияси Ҳиндистон крикет бошқарув кенгаши билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Ўзбекистон крикет федерацияси мамлакатимизда крикет спорт турини кенг ривожлантириш учун халқаро ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев хизмат сафари билан Ҳиндистон давлатида бўлиб турибди. Ҳиндистон крикет бошқарув кенгаши (BCCI) томонидан муносиб кутиб олинган Азиз Михлиев Ҳиндистоннинг Лакнав шаҳрида расмий учрашувда иштирок этиб, ҳамкорликка BCCI вакиллари билан истиқболли режаларни муҳокама қилишди.
Учрашув шунингдек, Ҳиндистон крикет бошқарув кенгаши Ўзбекистонда крикетни ривожлантириш йўлида ҳамкорликка тайёр эканлигини билидириб ўтли. Шундан сўнг делегатлар Канпур шаҳрида жойлашган энг қадимий ва "яшил стадион" номи билан танилган, энг биринчи "Test match" ўйинлар ўтказилган крикет стадионини бориб кўришди. Ушбу стадионда матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Матбуот анжуманида Азиз Михлиев ҳиндистонлик журналистларнинг мамлакатимизда крикет бўйича амалга оширилаётган ишларга оид саволларига батафсил жавоб берди.
Ташриф доирасида Азиз Михлиев ўзининг яқин дўсти бўлган доктор Чандан Агарвалга тегишли бўлган "Гоинка" номли хусусий крикет мактабида ҳам бўлишди. Аҳамиятли томони, доктор Чандан Агарвал ўз мактабига крикет бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамаоларимизни текинга ўн кунлик ўқув-машғулотлар ўтказишга ва "Яшил стадион" да мусбоқалар ташкил этиш таклифини билдирди.
ЎКФ раиси Азиз Михлиевнинг крикет бўйича Ҳиндистондаги хизмат сафари давом этмоқда.
Фикрлар