Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал босқичига 29 май куни қуръа ташланади
29 май куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги тўқнашув олдидан Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланади.
Суперкубок ўйини олдидан “Спорт” телеканали жонли студия ташкил этишни режалаштирган. Эфир давомида кубок қуръасига ҳам вақт ажратилади. Жараён Суперкубок учрашувини кўриш учун стадионга келган футбол мухлисларига ҳам тўғридан-тўғри узатилиши режалаштирилган.
1/8 финал босқичи беллашувлари 3-6 июль кунлари бўлиб ўтади. Қуръа якунига этгач, учрашувлар тақвими эълон қилинади.
Регламентга кўра, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлаган жамоа 1/8 финални ўз майдонида ўтказади. Гуруҳда иккинчи бўлган жамоа эса сафар ўйинида иштирок этади. Шундан келиб чиқиб, қуръа олдидан жамоалар икки саватга ажратиб олинади.
Фикрлар