
Ўзбекистон кубоги. "Андижон" биринчи лига иштирокчиси "Лочин"га мағлуб бўлди
Ўзбекистон кубогининг "B" гуруҳи доирасида "Лочин" - "Андижон" баҳси бўлиб ўтди.
Мазкур беллашувда мезбонлар минимал устунликдаги ғалабани қўлга киритди - 2:1.
Баҳсдаги барча голлар сўнгги дақиқаларда киритилди. Дастлаб, 85-дақиқада Оғабек Маҳамадаминов ҳисобни очган бўлса, Мирзад Меҳанович 89-дақиқадаги пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда орадаги фарқни йўққа чиқарди. "Лочин"нинг ғалаба голи эса 90+2 дақиқада Суҳроб Тошкенбоев томонидан киритилди.
Фикрлар