Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг 5 та иштирокчиси номи маълум бўлди

Ўзбекистон кубогининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритган яна икки жамоаси номи маълум бўлди. "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ОКМК ва "Локомотив" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган баҳсда олмалиқликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди.

Иккинчи учрашув ҳам Тошкентда бўлиб ўтди. Унда "Олимпик" ўз уйида "Андижон-SGS"ни қабул қилди ва рақибни янчиб ташлади. Копадзе шогирдлари Андижон жамоаси дарвозасига нақд 10 та жавобсиз тўп киритди ва чорак финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Динамо", "Насаф" ва "Турон" ҳам чорак финал йўлланмасини нақд қилган эди.

ваааи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!