Ўзбекистон кубоги. "D" гуруҳида "Турон" ва "Бухоро" кейинги босқичга йўл олди

Ўзбекистон кубоги "D" гуруҳида 3-турида ўйинлари бўлиб ўтди. "Бухоро" ўз уйида "Шўртан"ни қабул қилган бўлса, "Турон" - "Янгиер" билан беллашди. 

"Бухоро" - "Шўртан" баҳси жамоаларнинг эҳтиёткорлиги билан бошланди. Шу сабаб биринчи таймда дарвозалар ишғол қилинмади. Иккинчи бўлимнинг 55 дақиқасида бухороликлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бу имкониятдан Дилшод Жўраев унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 76 дақиқага келиб эса Фарҳод Имомов стандартдан қайтган тўпни аниқ йўллаб, ўйиндаги мувозатни тиклади. 86 дақиқада учрашувни бошқариб бораётган рефере Жамшид Қобуловга қизил карточка кўрсатди. 

Шу тариқа жамоалар дурангга имзо чекди. "Бухоро" кейинги босқичга йўл олди. 

нонео

"Турон" - "Янгиер" баҳси ҳам анча қизғин тарзда ўтди. Дастлабки 45 дақиқаликда дарвозаларга йўл топилмади. Иккинчи бўлимнинг 75 дақиқасида Закария Бегларашвили бурчак зарбасидан сўнг қайтган тўпни шундоққина тепиб, ҳисобни очди.

Ўйин шу тариқа якунланди. "Турон" ҳам кейинги босқичга чиқди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!