Ўзбекистон кубоги. Финални ким бошқариши маълум

30-октябрь куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Қаршининг “Насаф” клуби билан куч синашади.

Мазкур беллашувни Вадим Агишев бошқариб боради. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ҳамда Обид Жумаев ёрдамлашади. Захира ҳаками – Темурбек Тўхтасинов.

Ўзбекистон кубоги. Финал

30-октябр, якшанба

17:00 НАВБАҲОР – НАСАФ

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Обид Жумаев, Темурбек Тўхтасинов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов

АВАР: Александр Сидоров

ВАР назоратчиси: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Бекзод Арипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!