Ўзбекистон Кубоги. "Насаф"нинг финалдаги рақиби пенальтилар серияси орқали аниқланди

Ўзбекистон Кубоги ярим финал босқичи доирасидаги иккинчи қарама-қаршилик ниҳоясига етди. Унда "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳам, қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотереясида "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди.

Шу тариқа, "лочинлар" финал йўлланмасига эга чиқди. Энди улар Бухоро шаҳри мезбонлик қиладиган финал учрашувида бош соврин учун кураш олиб боради.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
аавва
14/10/2022 22:29
Омад