Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" - "Насаф": Финал ўйинидан матнли трансляцияни кузатиб боринг

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  • Ўзбекистон кубоги
  • Финал

Навбаҳор

  • Дониёр Абдуманнопов 58'
1 : 2

30/10/2022 17:00

Насаф

  • Акмал Мозговой 29'
  • Лима Круз Матеус 100'

  • 120+3'

    Тугади! "Насаф" қаторасига иккинчи бор кубок соҳибига айланди. "Навбаҳор" - "Насаф" - 1:2.

  • 120+2'

    Вазият наманганликларга самара келтирмади.

  • 120+2'

    "Навбаҳор"да сўнгги имкон!

  • 120+1'

    Ўткир Юсупов ҳам рақиб жарима майдони ичига югурди. Аммо вазият бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 120'

    Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 117'

    Уххх. Неъматов сал қолса жиддий хатога йўл қўярди. Аммо вазият қаршиликлар фойдасига якун топди.

  • 112'

    "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштириш учун астойдил тер тўкмоқда.

  • 109'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Асадбек Собиржонов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга тушди.

  • 107'

    Зафармурод Абдираҳматовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 106'

    Экстра-таймларнинг иккинчисига старт берилди.

  • 105+1'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчиси якунланди. Ҳозирча "Насаф" 2:1 ҳисобида "Навбаҳор"ни таслим этмоқда.

  • 105'

     Зоран Марушичнинг зарбасидан сўнг тўпни қаршиликлар посбони Абдувоҳид Неъматов ушлаб олди.

  • 104'

    Абдураҳимовнинг зарбаси кучли чиқмади ва Юсупов тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

  • 101'

    Лима ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига оширилган тўпни дарвоазага кучли зарб билан аниқ йўллади - 1:2.

  • 101'

    ГОООООООООООЛ! Лима Круз "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. 

  • 100'

    Финалнинг роппа-роса 100 дақиқаси ортда қолди.

  • 98'

    "Насаф" таркибида ўзгариш. Дилшод Саитов ўрнига Зафармурод Абдираҳматов майдонга тушди.

  • 95'

    Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 93'

    Номинал меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 91'

    Қўшимча таймларнинг биринчисига старт берилди.

  • 90+7'

    Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 1:1. Ғолиб номини аниқлаш учун эстра-таймларга мурожаат қилинади.

  • 90+2'

    Баҳром Абдураҳимов ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 90'

    Асосий вақтга тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев асабларини жиловлаб тура олмаяпти. Ўйинда ҳарорат шунчаки "оловли".

  • 83'

    Бабаян яна бир ўзгаришга қўл урди. Дониёр Абдуманнопов ўз ўрнини Диёр Туроповга бўшатиб берди.

  • 81'

    Номинал мезбонлар позицион ҳужум ташкиллаштирмоқда.

  • 79'

    Лиманинг узоқдан тепган тўпи Юсуповнинг қўлларига бориб тушди.

  • 76'

    Бабаян шогирдлари ажойиб комбинациядан сўнг Неъматовни синаб кўришга қарор қилди. Аммо Абдувоҳид ўз ўрнида.

  • 74'

    Йован Жокичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 74'

    Тўп учун икки жамоа ҳам аёвсиз курашмоқда.

  • 71'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Даврон Ҳошимов ўрнига Станислав Андреев майдонга тушди.

  • 69'

    Ашурматов кўп бора курашларга кирмоқда. У бу сафар жиддий жароҳат олгандек кўриняпти.

  • 66'

    Қаршиликлар майда паслар билан ҳужум ташкиллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 63'

     "Насаф" таркибида 2 та ўзгариш юз берди. Шароф Муҳитдинов ва Ойбек Бозоров ўрнига Шерзод Насруллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимов майдонга туширилди.

  • 62'

    Лима ва Юсупов ўзаро келиша олмай қолди. Аммо ҳаммаси жойида. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 60'

    Наманганликлар майдон марказида рақибга босим уюштирмоқда.

  • 58'

    ГООООООООЛ! Дониёр Абдуманнопов ажойиб ҳаракатлари билан ҳисобни тенглаштирмоқда.

  • 55'

    Лимадан хавфли зарба. Аммо ҳакам у ўйин қоидаси бузганини қайд этди.

  • 54'

    Ашурматов тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 51'

    "Аждарлар" майдон марказида тўп назоратини ўзида сақлаб турибди.

  • 48'

    Ашурматов тўпни боши билан дарвозага йўллашга интилди. Лекин унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

  • 47'

    Жокич Мозговойга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб - 0:1. Олдинда "Насаф"!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 42'

    Мазговой қулай вазиятда тўпни Бозоровга қолдирди. Ойбекнинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 39'

    "Насаф"нинг бурчак зарбасидан ҳужумини Ўткир Юсупов бартараф этди.

  • 35'

    Номинал мезбонлар гол уриш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

  • 32'

    Голдан сўнг ўйинда темп авжига чиқмоқда. 

  • 29'

    ГОООООООООООЛ! "Насаф" учрашувда ҳисобни очди. Станоевичнинг заргарона пасидан сўнг Мозговой бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 28'

    Рўзиқул Бердиев бош ҳакамга нисбатан кескин эътирозлар билдирмоқда.

  • 26'

    Қаршиликлар рақибни ўз жарима майдонида "қамал" қилмоқда.

  • 25'

    "Насаф" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 22'

    Ҳозирча футболчиларда майда хатолар кўп кузатилмоқда.

  • 19'

    Абдуманнопов ажойиб тарзда рақибини доғда қолдирди. Бироқ унга ўзини таклиф қиладиган шериклари топилмади ва ҳужум тўхтаб қолди.

  • 17'

    Ҳошимов Муҳитдиновга нисбатан кескин тарзда ўйин қоидасини бузди.

  • 16'

    Станоевичнинг узатмасига аниқлик етишмади. У кўпроқ кучга таянган ҳолда пас беришга қарор қилганди.

  • 15'

    Йўқ! Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.

  • 14'

    Дилшод  Саитов жароҳат олган кўринади.

  • 12'

    Болтабоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 9'

    Наманганликлар прессинг эвазига рақибдан тўпни тортиб олди.

  • 6'

    Мозговой ўйиндаги илк зарба муаллифи бўлди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 4'

    Марушич Алиқуловга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 3'

    Жамоалар ўйинни ҳужумкор тарзда бошлади.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. "Навбаҳор" кўк, "Насаф" қизил рангли либослар остида тўп тепади.

  • *'

    Старт учун барчаси тайёр.

  • *'

    Стадионда мамлакатимиз мадҳияси янграмоқда.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

  • *'

    Икки жамоа мухлислари ҳам ўз суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватламоқда.

  • *'

    Финал бошланиш арафасида. Кубок стадионга олиб чиқилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ffssdgg Vtrdfg
30/10/2022 19:51
Галаба Билан табриклайман Насафни Хафа булманглар-у насафни уйнчилари 2-чи экстра тайимни хором уйнадиларинг етиб олавердиларинг,етиб олавердиларинг качонлардир Навбахор шундай килгандир лекин сизларга ярашмайди хакам эса Вам вакт кушиб Берди 5дакикадан кам булмаслиги керак эди.Мен сизларни мухлисизман нима булганда хам галаба муборак Кубок муморак.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
30/10/2022 18:04
Nasaf uyinchilari. evropa klasi bilan uynaydi. sudiya esa ulaga mos emas. oddiy misol. Golib kelib tupni tepdi tugrisiga utiribman uyinchiga tekkani ham yuq. sudiya uyinni tuhtatapti. shunchalik ham saviyasiz buladi. haliyam. Golib bosiq. bulmasa sudiyani. ogzi burni qonga bulap. ursa ham kam. chunki. nagli faziyatka bunoqa hato. endi.
&
Мажидов Шахзод
30/10/2022 18:02
Насаф ютсин, иншаоллоҳ ўйин бобида Насафда ижрочилик бор Навбаҳор билмадим пала-партиш ўйнаяпти
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
30/10/2022 18:01
Akmal goldan tashqari faziyatlarga shunchaki super. bola. Sudiya lekin. uyin tugaganidan keyin uyinni. qayta qayta kurib. uz ustiga ishlasa shuncha yahshi bulardi chunki. sudiya bunoqa katta va klass bobidaki uyinchilarni ijrosini his qilardi. tupka qanaqa yondoshi. maydonga qanaqa aqil bilan uynashini. ushanga keyin. OCHL uyinlariga qiynalmaydi.