
Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" дербида сўнгги дақиқаларда гол уриб кетди
Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Навбаҳор" - "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг 1:1 ҳисоби билан якунланди.
49-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпидан сўнг Зоран Марушич гол киритишга муваффақ бўлган бўлса, сўнггги дақиқаларда Гилерме Гедес ҳисобни тенглаштирди.
60-дақиқада фарғоналиклар бир киши кам бўлиб қолди. Иброҳимҳалил Йўлдошев Умиджон Эргашевга нисбатан қўполллик ишлатгани учун Ильгиз Тантаншев томонидан огоҳлантирилди.
Шу тариқа, жамоалар Наманганда бир очкодан бўлиб олди.
Фикрлар