Ўзбекистон Кубоги. ОКМКнинг "А" гуруҳидаги сўнгги рақиби маълум бўлди

Бугун Ўзбекистон Кубогининг иккинчи саралаш босқичи ўйинлари ўтказилди. ОКМК жамоасининг гуруҳдаги сўнгги рақиби ҳам айнан шу саралаш учрашувлари орқали маълум бўлди.

Унга кўра, ОКМК гуруҳ босқичи “А” гуруҳида “Андижон-SGS”, “Ғиждувон” ва “Жиззах” клублари билан куч синашади!

ОКМК дастлабки турда 4 апрель санасида “Ғиждувон” меҳмони бўлади. Кейин “Андижон-SGS”ни Тошкентда қабул қилиб ва учинчи турни меҳмонда “Жиззах”га қарши ўтказади.

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари апрель-май ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашув саналари ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.

Маълумот учун, “Ўзбекистон Кубоги-2023” финал учрашуви Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади.

кубок окмк

ОКМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!